Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти билан телефон мулоқоти тафсилотлари ОАВга сизиб чиққани бўйича текширув бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда Washington Post хабар тарқатди. 

Трампнинг матбуот котиби Шон Спайсернинг айтишича, олий даражадаги муҳокама номаълум канал орқали тарқалмаслиги лозим.

АҚШ президенти маъмуриятидагилар Дональд Трамп ва Владимир Путин суҳбатининг бир қисми оммага маълум қилинган.

— Гап шундаки, президент муҳокама қилишни истайди, муҳокамадаги маълумотлар эса ошкор қилинмаслиги керак. Ахир биз давлат номидан муҳим ишлар билан шуғулланамиз, — дея қайд этган Спайсер.

Бундан олдинроқ Рейтер агентлиги Дональд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали ўтказган илк суҳбатида Россия билан тузилган Стратегик ҳужум қуроллари (СҲҚ)ни қисқартириш шартномасини танқид қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Суҳбат вақтида Путин СҲҚ мавзуси ҳақида сўз очган, шундан сўнг, Трамп бироз тин олиб, маслаҳатчиларидан бу қанақа битим эканини сўраган. 

Трамп Путинга бу шартнома АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмуриятининг муваффақиятсиз битимларидан бири эканини айтган. Чунки, Трампнинг фикрича, шартнома Россия фойдасига имзоланган. 

28 январь куни ўтказилган суҳбатда СҲҚ мавзуси муҳокама этилганини Кремль ҳам, Оқ уй ҳам расман эълон қилмаган эди. 

Бундан олдинроқ, Трамп маъмурияти президентнинг Мексика ва Австралия раҳбарлари билан суҳбати тафсилотлари ОАВга сизиб чиққани бўйича текширув бошлаганди.