«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес Мексика телевидениеси эфирида «Қироллик клуби» тарихидаги энг яхши 5 нафар футболчи номиларини айтиб ўтди.

Раулнинг Альфредо Ди Стефано, Франсиско Хенто, Зайнидин Зидан, Криштиану Роналду ҳамда Серхио Рамосни «орзулар жамоаси»га киритган.

«Танлаш жуда қийин бўлди, чунки таклиф қилинган барча футболчилар «Реал» тарихидаги буюк ўйинчилар бўлишган», деган у.

Рауль «Реал» тарбияланувчиси бўлиб, жамоа сафида 1994 йилдан 2010 йилгача ўйнаган ва жамоа афсоналаридан бирига айланган. У клуб сафида 550 ўйин ўтказиб, 228 гол урган. Футболчи фаолиятини 2015 йилда якунлади.