АҚШ президенти Дональд Трамп 9 февралда АҚШ телеканалларининг жонли эфирида жиноятчиликка қарши кураш бўйича 3 та фармон имзолади.

Биринчи фармонда трансмиллий жиноятчи гуруҳларга қарши кураш, иккинчисида – АҚШдаги жиноятчиликка қарши кураш ва учинчисида АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига қарши зўравонликнинг олдини кучлироқ олиш чоралари кўзда тутилган. 

Трамп фармонларни имзолаётганда "Мен адлия ва ички хавфсизлик вазирликларига мамлакатимиз бўйлаб тарқаб кетган ва бизнинг ёшларимиз ва бошқаларнинг ҳаётини барбод қилаётган жиноятчи картелларнинг белини синдириш учун барча зарур ва қонуний чоралар кўришларига буйруқ бераман" деб айтган.