Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги виза тартибининг либераллашуви (визасиз борди-келди йўлга қўйилиши) 2017 йил ёзига қадар кучга киради. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер баёнот берди, деб хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали.

«Биз визани либераллаштириш масаласини муҳокама қилдик — бу ёзгача рўй беради», — деган Юнкер Украина бош вазири Владимир Гройсман билан ўтказган музокаралари якунида.

Эслатиб ўтамиз, Юнкер 2016 йил ноябрь ойида ўтган йил охиригача, ЕИ-Украина ўртасидаги виза тартиби бекор қилиниши мумкинлигини айтганди.