«Мегафон» компанияси Mail.Ru Group холдингида улуш харид қилиш бўйича келишувни якунлади. Бу ҳақда оператор сайтида хабар берилган.

Телеком-корпорация назорати остига А синфидаги 11,5 миллион ва оддий турдаги 21,9 миллион акция ўтди. Улар устав капиталининг 15,2 фоизига ёки Mail.Ru Group’даги 63,8 фоиз овозларни ташкил этади.

Келишувнинг умумий қиймати 740 миллион долларни ташкил қилди. Компания 640 миллион долларни пул маблағлари ёрдамида тўлаб берган бўлса, қолган 100 миллион доллар келишув имзоланганидан сўнг бир йил давомида тўлаб борилади.