Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини доирасида Россия премьер-лигаси вакили, Пермнинг Амкар клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида ўзбекистонликлар жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳисобни очди.

Ўйинда шу гол ягоналигини сақлаб қолди.

Самвел Бабаян қўли остидаги терма жамоаси ушбу йиғинга фақат Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи футболчилар билан йўл олган.

Терма жамоа 11 февраль куни Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади. Мазкур йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар терма жамоанинг Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Ўтган ойда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этганди. Амирликларда Дания олимпия термасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Грузия термаси билан 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Арманистон футбол федерацияси икки терма жамоалар ўртасида ўтказилиши белгиланган учрашувни Туркиядаги нотинчликлар туфайли бекор қилганди.

Ўртоқлик ўйини.
Анталия, Туркия.

Ўзбекистон МТЖ - "Амкар" (Россия) 1:0.
Гол: Игорь Сергеев (20).

Ўзбекистон: Лобанов, Ашурматов, Тухтаходжаев, Андреев, Кутыбаев, Ахмедов, Хошимов, Искандеров, Шомуродов, Бикмаев, Сергеев.
«Амкар»: Хомич, Конде, Занев, Зайцев, Гиголаев, Милькович, Огуде, Комолов, Гол, Костюков, Бодул.