Россия пойтахти Москва шаҳрида стоматология бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг 5та давлатидан ташриф буюрган 46 олий таълим муассасаси вакиллари иштирок этди.

Олимпиадада Тошкент Давлат Стоматология институтининг 5-курс талабаси Нурходжаев Самандар мутлақ ғолиб, деб топилган бўлса, Маннонов Жавлон 2-ўринни эгаллади. Уларга диплом ва махсус сертификатлар топширилди.