Ўзбекистоннинг “VERO” қувурлар тизими 7-10 февраль кунлари Москва шаҳрида ўтаётган нуфузли "AquaTherm Moscow 2017" кўргазмасида иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазмада ҳар йили 100дан ортиқ мамлакатдан 700га яқин ишлаб чиқарувчи қатнашиб келади. Шуни айтиш жоизки, VERO савдо белгиси кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва бир неча халқаро шартномалар имзоланди.

Ҳар бир оила уй қуриш ёки таъмирланадиган вақтида сифатли, чидамли жиҳоз ва ускуналадан фойдаланишни истайди. Синалган техника йиллар ўтса ҳам муаммолар келтириб чиқармайди. Қувурлар эса уйнинг техник қисмлари орасида муҳим ва асосий ўрин тутади. 

MASTER компанияси мана бир неча йиллардан бери сифатли ҳом-ашёдан фойдаланган ҳолда ҳамёнбоп қувурлар тизимини ишлаб чиқармоқда. Компания ўзининг асосий базасида янги VERO савдо брендига асос солган. 

Ҳозирги кунда ПВХ (Поливинилхлорид), ППР (Полипропилен-рандом)дан янги замонавий пластик қувурлар, канализация қувурлари ва уларга керак бўладиган дренажлар ҳамда қўшимча аксессуарлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, компания маҳсулотлари айни вақтда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қилинади. 

Халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон номини яна бир бор танитишда ўз ҳиссасини қўшаётган MASTER компаниясига улкан муваффақият тилаймиз. 

Ўзимизда энг сўнгги технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилувчи VERO қувурлари сифати ва чидамлилиги билан чет элникидан асло қолишмайди. Шунингдек, нархнинг арзонлиги маҳсулотга бўлган талабни янада оширмоқда. 

Жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилаётган қувурлар тизими изолация, таъмирлаш, қайта ишлов беришга ортиқча харажатлар талаб қилмайди. 

Компания фаолияти ҳақида тўлиқ маълуотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 
Тошкент шаҳри, Чорбоғ кўчаси, 27 уй. 
Сайт: vero.uz 
E-mail:  info@vero-pipe.uz 
Телефон: +998(71)129-04-44

Реклама ҳуқуқи асосида.