АҚШ радиолокацион разведкасининг "Топаз" туридаги сунъий йўлдоши Россия флотининг Балтийск шаҳридаги бош базаси устидан икки марта учиб ўтди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий-коинот разведкаси миллий бошқармасининг сунъий йўлдоши Ер атрофини навбатдаги айланиши давомида Донбасс, жумладан Луганск ва Донецк вилоятлари устидан ҳам учиб ўтган.

Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135W  разведка самолёти Россиянинг Болтиқдаги чегаралари яқинига навбатдаги тезкор вазифани бажаргани яқинлашган.      

9 февралда, тахмин қилинишича, 4 та британ қирувчи самолёти Буюк Британия соҳиллари яқинида қайд қилинган иккита рус бомбардимончи самолётини ушлаш учун ҳавога кўтарилган.