Amazon интернет-ритейлери Эрон билан АҚШ санкцияларига қарамай савдо олиб борганини хабар берди, деб маълум қилмоқда Bloomberg.

Компаниядан айтишларича, 2012-2016 йилларда Эрондан ташқарида жойлашган, бироқ ушбу мамлакат раҳбарияти томонидан назорат қилинувчи шахслар ва ташкилотларга истеъмол товарлари сотилган ҳамда етказиб берилган. Бундай келишувлар Эрон таҳдидини камайтириш ва Суриядаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун таъсири остига тушган.

Компания раҳбариятининг маълум қилишича, ушбу мижозлар билан келажакда ҳамкорлик қилишни режалаштирилмаяпти. Маҳсулотлар орасида дастурий таъминот, шунингдек, жониворларга мўлжалланган товарлар ва кийим-кечаклар бўлган.