Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида шанба куни шиалар радикал тарғиботчиси Муқтад ас-Садра тарафдорлари ва Ироқ куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар юз берди. 

Тартибсизликлар оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 320 нафарга яқин инсон жароҳат олди. Бу ҳақда "Аль-Арабия" телеканали Бағдод губернаторига асосан хабар берди.

Аввалроқ бир қатор ОАВлари тўқнашувлар вақтида бир ироқлик полициячи ҳалок бўлгани, етти нафар куч тузилмаси ходими жароҳат олгани ҳақида хабар берганди. Ироқ ички ишлар вазирлиги норозилик намойиши иштирокчиларида қурол аниқланганини маълум қилган.

Шаҳарнинг Таҳрир майдонида йиғилган ас-Садра тарафдорлари “Республика” кўприги томон юришганда, тартибсизликлар келиб чиққан. Норозилик намойиши иштирокчилари ҳукуматдан ислоҳотлар ўтказишни, коррупцияга барҳам беришни, шунингдек марказий сайлов комиссияси таркибида ўзгаришлар қилишни талаб қилишган.