АҚШ БМТ бош котиби томонидан Фаластиннинг собиқ бош вазири Салом Фаёд номзодини Ливия бўйича махсус элчи лавозимига тайинлаш таклифини рад этди: АҚШнинг янги маъмурияти унинг номзоди тайинланишини Исроил билан муносабатлар яхшиланишга қаратилган йўналишга қарши деб топди.  

Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ўз мактубида Хавфсизлик кенгашини Фаёдни БМТнинг Ливиядаги махсус элчиси қилиб тайинлаш ҳақидаги режасидан хабардор қилган. Фаёд Фаластин ҳукуматига 2007-2013 йилларда бошчилик қилган.  

"АҚШ Фаластиннинг собиқ бош вазирининг БМТнинг Ливиядаги миссияси раҳбари этиб тайинлаш истагидан ҳафсаласи пир бўлди. БМТ Исроилдаги иттифоқдошларимиз зарарига узоқ вақт адолатсиз равишда Фаластинга ён босиб келмоқда", деб айтилган АҚШ вакили берган баёнотда.   

Вакилнинг айтишича, АҚШ Фаластин давлатини тан олмайди ва шу сабабли бу таклифни қўллаб-қувватламайди. Шу билан бирга, АҚШ Фаластин-Исроил ихтилофини тартибга солиш учун томонларнинг тўғридан-тўғри мулоқотини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ вакилининг айтишича, "АҚШ иттифоқдошларини нафақат гапда, балки амалда ҳам қўллаб-қувватлайди".    

Фаёд бу лавозимда германиялик Мартин Коблернинг ўрнини эгаллаши керак эди.