Австрия полицияси Адольф Гитлер қиёфасида унинг она шаҳри бўлган Браунау-ам-Инн бўйлаб сайр қилиб юрган эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда "Oberösterreichische Nachrichten" нашри хабар бермоқда

Гитлер замонидаги костюм кийган, диктаторга хос мўйлаб ва соч турмагига эга ёш эркакни бир неча бор кўришган. Гувоҳларнинг айтишича, "сохта" Гитлер 25-30 ёшлар атрофида. Шунингдек, у Гитлер туғилган уй фонида суратга тушган ва китоб дўконида Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журналларни варақлаган.

Гитлер қиёфадоши ташриф буюрадиган барда у "Харальд Гитлер" номи билан маълум.

Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар ва эркак жазоланиши мумкинлигини айтишмоқда.

"Адольф Гитлер шахсини бошқалар кўз ўнгида улуғлаш – жиноятдир", деб изоҳ берилган бу ҳолатга ҳудудий прокуратурада.