Грузия қуролли кучларининг жанговар тайёргарлик маркази АҚШ кўмагида қурилади. Бу ҳақда республика мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маҳкама Германиянинг Хохенфельсидаги АҚШ қуролли кучлари машғулот базаси раҳбари Леван Изориянинг Европада жойлашган АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Бен Хожес ва база раҳбари Антонио Аугуто билан учрашувидан маълумотни тақдим этган.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, "учрашув давомида Грузия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳужжатларда бу йўналишдаги узоқ муддатли мақсадлар баён этилгани" таъкидланган. "Аввалроқ (2016 йилнинг декабрида – таҳ.) имзоланган икки мамлакат ҳамкорлиги дастури Грузияда Хохенфельсдаги каби қуролли кучларининг жанговар тайёргарлик марказини ташкил этишни кўзда тутган", - дейишган маҳкамада.

Тбилисига марказ қуриш масаласини муҳокама қилиш учун яқин вақт ичида бригада генерали Антонио Агуто етиб келади, деб хабар берган Грузия мудофаа вазирлиги.