Хитой ҳукумати қишлоқ жойларда метанда ишловчи электр станцияларини қуриш учун 7,3 миллиард АҚШ долларини сарфламоқчи. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Хусусан, аниқлаштирилишича, Хитойни иқтисодий ривожлантиришнинг 13-беш йиллик (2016-2020 йиллар) режасини бажариш доирасида уч мингга яқин шундай лойиҳаларни амалга ошириш кўзланган. Шунингдек метан ишлаб чиқариш бўйича қувватларни 4,9 миллиард куб метрга ошириш ҳам режалаштирилган. Метан ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан фойдаланилади. Тахминий маълумотларга кўра, 1,4 миллиард тонна биологик чиқинди 73,6 миллиард куб метр газни ишлаб чиқариши ва шу тариқа 87,6 миллион тонна кўмирнинг ўрнини қоплаши мумкин.

Ҳукумат метанни ишлатиш атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши ҳажмини 17,62 миллион тоннага камайтиришда ёрдам беришидан умидвор.