Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз қароргоҳи Оқўрдада иқтисодиётнинг тезкор технологик модернизацияси масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб маълум қилди Tengrinews.kz нашри.

Йиғилишда мамлакат бош вазири, Миллий банки раиси, ҳукумат аъзолари, Остона ҳокими, миллий холдинг ва компаниялар ҳамда етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этганлар.

Йиғилишда иқтисодиётни тезкор модернизациялаш чоралари муҳокама қилинган.    

"Биринчи устувор вазифа – тезкор технологик модернизация. Биз янги саноатлар, рақамли технологияларни қўллашни ривожлантиришимиз керак. Меҳнат унумдорлиги учун корхоналар модернизацияси, автоматлаштириш, роботлаштириш, сунъий онг, катта маълумотлар ва бошқа нарсалар зарур. Мен сизларни биз буни қандай амалга оширишимиз борасида суҳбатлашиш, фикр алмашиш учун таклиф қилдим", деб айтган Назарбоев.      

Йиғилишда, шунингдек, рақамли технологияларни қўллаш саноатини ривожлантириш ва асосий соҳаларни технологик қайта қуроллантириш чоралари мажмуини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.  

Йиғилиш якунига кўра Қозоғистон президенти бир қатор вазифалар топширган.