АҚШ касалликларни назорат қилиш бўйича маркази ўз томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этди. Хулосага кўра, мусиқани қулоқчинлар орқали тингловчилар учун бир қадар салбий маълумотлар мавжуд. 

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан ўзказилган кенг қамровли тадқиқот якунига кўра, АҚШда эшитиш қобилиятини йўқотиш энг кўп тарқалган хасталиклар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган. У ёши катта аҳолининг 24 фоизида учрайди. Аввалроқ бунга саратон ва диабет сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилганди, бироқ янги тадқиқотга кўра, қулоқчинларда катта товушда мусиқа тинглаш ҳам қулоқ оғирлигига олиб келади. 

У товушни қабул қилиш ҳиссини камайтириб, ҳаттоки бутунлай кар бўлиб қолишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Муаммо, биринчи навбатда, максимал баланд овозда мусиқа эшитадиганларни қамраб олади – улар қурилиш ва завод ишчилари билан бир даражада эшитиш қобилиятларини йўқотишлари мумкин экан.