Ливан давлат телевидениесида оммабоп мусиқий-кўнгилочар дастурлар муаллифи ва бошловчиси Далиа Фрейфир Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. У бир сутка давомида шоу-дастурни тўхтовсиз олиб борган. Аёл жонли эфирда Ливан ва бошқа араб мамлакатларидан бўлган 40 нафардан ортиқ мусиқачилар, қўшиқчилар, артистлар, ёзувчилар ва рассомлар билан суҳбатлашган. Дастурда ҳаммаси бўлиб 91 киши иштирок этди.

"Балади" янгиликлар сайтининг таъкидлашича, Далиа ўз суҳбатдошларини кўрмаган ҳолда шоу-дастурга бошловчилик қилган. Таниқли телебошловчи 18 ёшида автоҳалокатга учраганидан сўнг кўрмай қолган. Бироқ фожиа аёлга ўз орзусига эришиши ва Ливан ОАВи орасида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қилмади. 

Далиа қайд этилган рекорд ҳақидаги гувоҳномани ола туриб, ҳукумат ва жамоатчиликни кўзи ожиз инсонларга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлишга чақирди. "Уларга ҳаётда ўз ўринларида топишлари ва ишга жойлашишларида ёрдам беринг", - дея таъкидлаб ўтди у.