Лондоннинг Гатвик аэропортида теракт содир этишни режалаштирган шахс шаҳар полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Evening Standard хабар берди.

Террорчилик билан кураш бўлинмаси ходимлари террорчилик билан кураш ҳақидаги қонуннинг еттинчи моддаси асосида 44 ёшли Хартфордширлик эркакни қўлга олишди. У Ироққа парвоз қилишга тайёрланаётган самолётдан олиб чиқиб кетилган.

Таъкидланишича, сўроқ якунига кўра, эркак террорчилик ҳужумини режалаштиришда гумон қилиниб, ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилинган.

44 ёшли гумонланувчи Лондон полициясининг марказий бўлинмасига етказилди.

Маълумот учун, Лондоннинг Хитроу аэропортида январь ойида Қоҳирадан учиб келган 50 ёшли эркак террорчилик фаолиятида гумон қилиниб, қўлга олинганди.