«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 25-турида «Уотфорд» устидан ғалаба қозонди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. «Уотфорд» учун бу охирги 5 турдаги илк мағлубият бўлди.

Ғолибларнинг голларига Хуан Мата ва Антони Марсиял муаллифлик қилди.

Эндиликда «МЮ» 48 очко тўплаган ҳолда ҳали тур ўйинини ўтказмаган «Ливерпуль»ни қувиб ўтиб, турнир жадвалининг бешинчи поғонасига кўтарилди. «Уотфорд» эса 30 очкоси билан 12-ўринда. 

Манчестер Юнайтед - Уотфорд - 2:0 (1:0)
Голлар: Мата 32 (1:0). Марсиял 60 (2:0).
Манчестер Юнайтед: де Хеа, Смоллинг, Байи, Блинд, Валенсия, Мата (Феллайни, 72), Погба, Эррера, Мхитарян (Лингард, 89), Марсьяль (Рэшфорд, 81), Ибраҳимович
Уотфорд: Гомес, Прёдль, Бритос (Янмат, 46), Холебас, Кэткарт (Саксесс, 83), Кабул, Капу, Клеверли, Дини, Ньянг, Сарате (Окака Чука, 74)