Юпитернинг "Жуно" (Юнона) космик аппарати томонидан олинган янги суратлари унинг жанубий ва шимолий қутбларидаги атмосферани батафсил кўришга ёрдам беради.  

Космик аппарат тўхтовсиз ишлашда давом этмоқда ва NASA мутахассисларига сайёранинг қутблари суратларини жўнатди. Суратлардан кўринишича, сайёранинг қутблари мовийроқ рангга эга экан. 

Ушбу суратлар 2 февралда Юпитердаги булутларнинг юқори қатламидан 102 минг км юқоридан олинган. Атмосферанинг бу қисмида улкан сайёра ўлчамларига кўра кичик бўлган бўронлар кўплаб юз беради. Эҳтимол, айнан шу сабабли у мовий рангга эга бўлиши мумкин.

Яна бир суратда сайёранинг жанубий қисми тасвирланган. Бу қисмда ҳам тўфонлар ва бўронлар юз беради, бироқ улар бу ерда барқарорроқ ва бир неча йиллар давом этади. Тахминлардан бирига кўра, тўфон атмосферанинг юқори чегараси билан бир хил баландликда бўлса, унинг ранги оқ бўлади. Бироқ унинг кучи ортса, у булутлар қатламидан юқорироққа кўтарилади ва бу ерда Қуёшнинг ультрабинафша нурланиши унинг таркибини кимёвий ўзгартириб, унга қизғиш ранг беради. Сайёранинг бу қисмида ҳамма тўфонлар оқ рангда бўлади.