Америка киноижодкорлар академияси “Оскар” маросимида мукофотга қўйилган мусиқа асарлари билан чиқиш қилувчи мусиқачилар номини маълум қилди.

Маросим давомида Can`t Stop the Feeling қўшиғи билан Жастин Тимберлейк, The Empty Chair асари билан эса Стинг чиқиш қилади.

Лин Мануэль Миранда эса Аулия Кравалхо билан биргаликда “Моана” мультфильмига ёзилган How Far I'll Go қўшиғини ижро этади. Жон Леженд эса “Оскар”га 14 йўналиш бўйича даъвогарлик қилаётган “Ла-Ла Ленд” мюзикл-фильмидан бўлган иккита қўшиқни ижро этади.

Маълумот учун, “Оскар” мукофотларини топшириш маросими Ҳолливудда 26-февраль куни бўлиб ўтади. Америка кинематография санъатлари мукофоти 24 йўналишда топширилади.