Остонада ўтадиган Сурия можаросини ҳал этиш бўйича учрашувга АҚШ ва Иордания вакиллари таклиф этилди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича навбатдаги йиғилишни 2017 йилнинг 15-16 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Учрашувда Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича режимга амалга қилиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, қўшма тезкор гуруҳ ҳақидаги низомнинг қабул қилиниши, сулҳ режимини давом эттириш бўйича қўшимча чоралар ҳамда бошқа амалий қадамлар юзасидан ҳам фикр алмашилади. 

«Остонадаги ушбу учрашувга Иордания Ҳошимийлар Қироллиги, Сурия Араб Республикаси ҳукумати делегациялари, Сурия қуролланган мухолифати вакиллари, БМТнинг махсус вакили С. де Мистура, кузатувчи сифатида эса – АҚШ вакиллари таклиф этилди», - дея таъкидлаб ўтишган ташқи ишлар вазирлигида.