Россия Франция ҳукуматидан мамлакатнинг Париждаги дипломатик ваколатхонасига доимий қўриқлаш хизмати тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Франциядаги элчиси Александр Орлов «Интерфакс»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз Франция ҳукуматидан дипломатик ваколатхонамизнинг кечаю кундуз қўриқланишини тиклашни талаб қилмоқдамиз», - деган у.

Элчининг сўзларига кўра, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан сўнг Франция ҳукумати элчихонани қўриқлашни «2-3 кунга тиклаган, бироқ у кейинчалик яна олиб ташланган».