Англия чемпионатининг 25-турида «Арсенал» «Ҳалл»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

34-дақиқада чап қанотдан узатилган пасни ҳимоячи қайтариб юбормоқчи бўлди, аммо тўп Алексис Санчеснинг аввал оёғига, кейин қўлига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Ўйин ҳаками Марк Клаттенбург эса бу голни ҳисобга олди - 1:0.

Ўйин охирида Сэм Клукас дарвоза тўрига кетаётган тўпни қўли билан ўйнади ва Клаттенбург Клукасга қизил карточка кўрсатиб, меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Санчес эса зарба беришда адашмади ва дублни расмийлаштирди. Бу учрашувдаги голлар унинг АПЛдаги 16 ва 17-голлари бўлиб, у энди тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди.

Бу ғалабадан кейин Венгер шогирдлари очколари сонини 50тага етказди ва ҳозирча иккинчи ўринга кўтарилди. «Ҳалл» эса ҳозирча 20 очкоси билан 18-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
25-тур

Арсенал – Ҳалл 1:0 
Голлар: 1:0 – 34 Санчес, 2:0 – 90+2 Санчес (пенальти)
Арсенал – Чех, Мустафи, Гиббс, Бельерин, Косьельни, Уолкотт (Эл-Ненни, 69), Окслейд-Чемберлен, Санчес, Ўзил, Ивоби, Коклен.
Ҳалл –    Якупович, Магуайр, Раноккия, Робертсон, Элабделлауи (Ал-Мухаммади, 66), Ҳаддлстоун (Диоманде, 78), Ндиайе, Клукас, Маркович, Гросицки (Эвандро, 60), Ньяссе.
Огоҳлантиришлар: Уолкотт (53), Гиббс (54), Раноккия (70), Санчес (76).

Четлатиш: Клукас (90).