ММА яккакураш жангчиси, америкалик Жефф Монсон АҚШ президенти Дональд Трампга қарши акция давомида жабрланди. Монсон норозилик акциясини бас қилишни талаб қилган Трамп тарафдори билан муштлашиб кетган. Бироқ Трамп тарафдори рақиби ММА жангчиси бўлишига қарамай, унга "муносиб қаршилик" кўрсатиб, унинг қошини ёрган.    

Ён атрофдагилар вазиятга аралашиб, қизиққон эркакларни ажратиб қўйишган.