Тошкент шаҳри ҳокимияти бугун, 11 февралдан бошлаб пойтахт автобусларида Wi-Fi ёрдамида бепул интернет тақдим этиш бўйича лойиҳани тиклашга қарор қилди. 

Ҳозирча глобал тармоққа бепул кириш имкони бир ҳафта давомида олтита: 10, 14, 24, 28, 51, 95-рақамли шаҳар автобуси йўналишларида тақдим этилади. Шу билан бир қаторда, пойтахтдаги барча автобусларни жорий йил якунига қадар интернет билан таъминлаш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, интернет UZMOBILE компанияси томонидан тақдим этилади. Глобал тармоққа бепул кириш имкони бўлган автобуслар эшикларида махсус - Wi-Fi BUS белгилари ўрнатилади.   

Йўловчи UZMOBILE Wi-Fi тармоғига уланиш учун қуйидаги қадамларни амалга ошириши лозим:

1 - абонент (+99895)146-94-34 рақамига SMS хабар жўнатиши лозим.
2 - «UZMOBILE Wi-Fi» номли тармоқни топиш.
3 – олинган махфий рақамни махсус Captive portal порталига киритиши (абонент мобил ускунасидаги браузер очилганда автоматик йўналтиради).

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар маъмурияти ўтган йилда ҳам бундай лойиҳани амалга татбиқ этмоқчи бўлган, бироқ тажриба ҳафтасидан сўнг бу иш тўхтаб қолганди.

Wi-Fi бўлган автобуслардаги белгилар