Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йил 10 февраль куни Москва вақти билан 16:05да Тула вилояти, Чернск тумани, Поповка қишлоғидаги «Максим Горкий» МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушиши оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг шахсига ойдинлик киритган. Улар:

1. Ойбек Искандаров, 1992 йилда туғилган.
2. Хуршид Қурбонов, 1992 йилда туғилган.
3. Хасанбой Рўзиметов, 1992 йил туғилган.

Маълумотларга кўра, айни дамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда.