Туркия қуролли кучлари бош штаби шанба куни бир сутка давомида ИШИДнинг 43 жангарисини йўқ қилгани ҳақида хабар берди. Бу Сурия шимолидаги “Фирот қалқони” амалиёти давомида рўй берган.

“Бизнинг ҳарбий-ҳаво кучларимиз томонидан берилган авиазарбалардан сўнг ИШИДнинг 66 объекти, шу жумладан террорчилар томонидан назорат қилинган 55 бино, икки штаб, қурол-яроғ омбори, иккита ўт очиш позицияси ва мобил алоқа станцияси йўқ қилинди. Ҳаво ва ер усти амалиётлари давомида ИШИДнинг 43 жангариси йўқ қилинди”, - дейилади Туркия қуролли кучлари бош штаби баёнотида.

Хабарларга кўра, турк артиллерияси ва танклари ИШИДнинг 179 нуқтасига зарбалар берган.