Мутлақ жангчилик чемпионати UFC раҳбари Дейна Уайт аралаш кураш жангчиси, ирландиялик жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ва америкалик собиқ боксчи Флойд Мэйуэзер ўртасида жанг ўтказилишига имконият йўқлигини айтди. "Бу ҳеч қачон юз бермайди, чунки бунинг иложи йўқ. Макгрегорда биз билан шартнома бор. Агар Конор бу жангни истаётган бўлса, унда яна тўртта жанг қолди. Бу жангларингни ўтказиб, кейин нима қилсанг қилавер", деб айтган Уайт Irish Mirror нашрига берган интервьюсида. 

Уайт январда боксчилардан ҳар бирига ўзаро жанг учун 25 млн доллардан таклиф қилганди. Макгрегор жанг бўлиши мумкинлигини ва "у бу жанг билан ўз мухлисларига улар жуда кўришни истаётган нарсани бера олишини" айтган.