Ўзбекистон Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Экспо-2017» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмада иштирок этади. Бу ҳақда «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар компанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда

Компания маълумотларига кўра, 13 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг «Экспо-2017»да иштирок этишига доир расмий шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, «Экспо-2017» шу йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар Остонада бўлиб ўтади. Унда 100дан ортиқ мамлакат қатнашиш истагини билдирган. Кўргазмага 2-3 млн киши ташриф буюриши кутилмоқда.