MindTribe экспертлари автоматик боғичли Nike HyperAdapt кроссовкалари қандай қисмлардан иборат эканлигини текширишга қарор қилишди. Бу жарённи улар суратга олишди ва сайтга жойлашди. 

АҚШда ушбу кроссовкалар чекланган тиражда чиқарилди ва 700 долларга баҳоланди. 

Экспертлар ноодатий оёқ кийимнинг боғичлари махсус  Flywire номи остидаги толадан иборат эканлигини айтишди. Улар боғич мустаҳкамлигини таъминлаб беради. Боғлаш кичик мотор ёрдамида амалга оширилади. 

Бир неча платалар таглик остида жойлашган. Двигатель ва аккумулятор ҳам пошнада жойлашган. Товон ва тил қисмида босим датчиклари бўлиб, улар пойабзал кийилишини таъминлаб, кераклича боғланишни қулай тарзда амалга оширади.

Тугмалар пластик эластомерлар билан қопланган. Блокларда бирлашган RGB LED чироқлари ёруғликни таъминлаб беради. 

Тизим ARM Cortex M4 мобиль процессори ёрдамида бошқарилади. Nike HyperAdapt 630 мАс сиғимга эга литий-полимерли  аккумулятор орқали ишлайди.  

Инсон пойабзални кийганида товондаги босим датчигидан процессорга сигнал боради.  Кейин эса боғичларни тақадиган мотор ишга тушади. У керакли босимга эришиш учун параллел тарздаёқ кийим тилида сенсорлар билан ўзаро ишлашни бошлайди. 

Кроссовкалар, шунингдек, симсиз қувватланиш модулига ҳам эга. Аналогик қувватлаш майдони думалоқ зарядлаш қурилмасида ҳам мавжуд.