WhatsApp иловаси муаллифлари мессенжернинг барча фойдаланувчилари учун икки босқичли кириш функциясини жорий қилди. Бу ҳақда VentureBeat ёзмоқда.

Бу функция WhatsApp иловасининг Android, iOS ва Windows Phone смартфонларига мослаштирилган барча дастурларида ишлайди. Уни фаоллаштириш учун мессенжер созлаш бўлимига кириб, «Аккаунт» саҳифасидаги керакли танловни белгилаш керак бўлади. 

Шундан сўнг, функция фаоллашгач, фойдаланувчи ҳар сафар иловага янги қурилмадан киришда 6 белгили паролни киритиши талаб этилади. У, шунингдек, паролни тиклаш учун email-электрон адрес манзилини ҳам кўрсатиши мумкин.  

Яна бир жиҳати, сиз бу функцияни ёққан бўлсангиз ҳамда иловадан сўнгги маротаба фойдаланганингизга 1 ҳафтадан ошган бўлса, WhatsApp сиздан икки босқичли паролни сўрайди. 

7 кундан сўнг, сиз телефонда WhatsApp учун янги телефон рақамини паролсиз рўйхатдан ўтказишингиз мумкин бўлади. Бироқ, бунда барча эски хабарларни йўқотасиз. 

WhatsApp бу имккониятни 2016 ноябрида синов тариқасида ишга туширган эди.