Италия «А» сериясининг 24-туридан ўрин олган яна тўртта учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувларнинг барчаси голларга бой бўлди.

Бу тўртта учрашувда жами 18та гол киритилганидан ҳам ўз исботини топиб турибди.

«Интер» ўз уйида «Эмполи»ни қабул қилиб Икарди ва Перишич каби етакчиларсиз ҳаракат қилишига қарамай, ғалаба қозонди. «Торино» эса «Пескара»ни қабул қилиб аввалига бешта гол киритганди. Кейин жамоа учта тўп ўтказиб юборди ва сал бўлмаса, ғалабани қўлдан чиқарай деганди.

«Кротоне» «Рома» билан ўйнади. «Эцио Шида» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Джеко пенальтидан унумли фойдалана олмади. Лекин у кейинроқ хатосини тўғрилади. Римликлар ҳар бир бўлимда биттадан гол урди. Голларга Раджа Найнгголан ва Эдин Джеко муаллифлик қилди. «Рома» эндиликда 53 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда. «Кротоне» 13 очкоси билан 19-поғонада жойлашган.

Шунингдек бу турда «Кьево» ва «Аталанта» ҳам меҳмонда муҳим ғалабаларни қўлга киритиб қайтишди.

Италия А серияси, 24-тур

Интер – Эмполи 2:0 (1:0)
Голлар: Эдер (14), Кандрева (54).
Интер: Ҳанданович, Мурильо, Миранда, Д`Амброзио (Ансальди, 46), Кондогбиа, Медель, Жоау Мариу, Гальярдини, Кандрева, Паласио (Габриэл Барбоза, 74), Эдер (Пинамонти, 80).
Эмполи: Скорупски, Лорини, Димарко (Барба, 65), Весели, Чосич, Крунич (Зайц, 76), Эл-Ҳожи, Эл-Қаддури (Тельо, 82), Кроче, Маккароне, Пуччарелли.
Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (45) — Эл-Қаддури (41), Димарко (49).

Торино – Пескара 5:3 (3:0)
Голлар: Яго Фальке (2), Айети (9), Белотти (15, 61, Ляйич (53) – Айети (73, автогол), Бенали (75, 83).
Торино: Ҳарт, Айети, Баррека, де Сильвестри, Моретти, Оби (Густафссон, 45), Лукич (Аккуа, 56), Яго Фальке, Бенасси, Ляйич (Бойе, 80), Белотти.
Пескара: Биссарри, Стендардо (Кода, 46), Бираги, Дзампано, Форназье, Мемушай, Бругман (Бруно, 57), Бенали, Верре, Кастанос (Крешенци, 27), Капрари.
Огоҳлантиришлар: Лукич (32) — Стендардо (3), Форназье (24), Кода (90).

Кротоне – Рома 0:2 (0:1)
Голлар: Найнгголан (40), Джеко (77).
Кротоне: Кордац, Рози, Чеккерини, Дюсен (Тротта, 76), Феррари, Месба (Сампиризи, 55), Акости, Капецци, Крисетиг, Тонев (Налини, 81), Фальчинелли.
Рома: Шченсни, Манолас, Фасио, Рюдигер, Бруно Перес (Мариу Руй, 88), Паредес, Стротман, Эмерсон, Салах (де Росси, 80), Найнгголан (Перотти, 90), Джеко.

Сассуоло – Кьево 1:3 (1:1)
Голлар: Матри (24) – Инглезе (39, 56, 67).
Огоҳлантиришлар: Дайнелли (36), Гобби (45), Гакпе (90, барчаси Кьево).
Четлатиш: Летсхерт (3, Сассуоло).

Палермо – Аталанта 1:3 (1:2)
Голлар: Чочев (41) – Конти (19), Гомес (26), Кристанте (78).
Огоҳлантиришлар: Рисполи (11), Гонсалес (23), Гольданига (73) — Фройлер (72).