Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган учрашувда пешқадам «Челси» «Бёрнли» меҳмони бўлди.

Премьер-лига ва кубок ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда, ўз уйидаги сўнгги тўққизта (!) учрашувда фақат ғалаба қозонган «Бёрнли» ноябрдан буён илк марта очко йўқотди.  

Учрашувнинг 7-дақиқасида Педро меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 24-дақиқага келиб эса Роберт Брэйди томонидан киритилган гол мувозанатни тиклади ва бу ўйиндаги якуний ҳисоб бўлиб қолди. «Бёрнли» очко йўқотган бўлсада, ўз уйидаги мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача «Бёрнли» ўз уйида «Манчестер Сити», «Арсенал» ва биринчи турда «Суонси»га мағлуб бўлган.

Ушбу дурангдан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 60тага етди. «Бёрнли» эса 30 очко тўплаб, 13-ўринда бормоқда.

Англия премьер-лигаси, 25-тур

Бернли – Челси 1:1 (1:1)
Голлар: Брэйди (24) – Педро (7).
Бёрнли: Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд, Бартон, Вествуд, Брэйди (Арфилд, 65), Барнс, Грэй (Воукс, 82).
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 67), Мозес (Виллиан, 72), Педро (Батшуайи, 87), Канте, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Вествуд (69), Давид Луиз (75), Лоутон (77), Бартон (88), Фабрегас (89).