Австриянинг Грац шаҳри фуқароси ижарага олган уйнинг ертўласида 269,5 минг евро  топиб олди ва бу топилма ҳақида зудлик билан полицияга хабар берди, деб маълум қилди Kronen Zeitung нашри.

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак янги уйга жорий йилнинг бошида кўчиб ўтган. У уй ертўласини тозалаётганда у ердан 500 евролик банкноталар пачкаси жойлаштирилган картон қути топиб олган. Виждонли фуқаро пуллар жиноят билан боғланган бўлиши мумкин деб тахмин қилиб, ўйлаб ўтирмай ҳам полицияга мурожаат қилган.

Полицияда шундай мурожаат бўлгани тасдиқланди, бироқ бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.