Доминикана Республикасида чоп этиладиган El Nacional нашри ўз саҳифаларидаги мақолада АҚШ президенти Дональд Трамп қиёфасидаги актёр Алек Болдуинни Трампнинг ўзи билан адаштириб қўйиб, актёрнинг суратини чоп этган. Кейинроқ нашр бу хатоси учун узр сўраган. 

"El Nacional барча газетхонлар ва бу мақола кимнидир ранжитган бўлса, барчадан узр сўрайди", дейилган нашрда.

Таниқли актёрнинг Трамп қиёфасидаги сурати АҚШдаги оммавий Saturday Night Live кўрсатувидан олинган бўлган.

Январда Болдуин Трампнинг рус тилига таржима қилинган шиори туширилган бесйболкадаги фотосини чоп этганди.