Франциянинг "Миллий фронт" партияси раиси Марин Ле Пен мамлакатда баҳорда ўтадиган президентлик сайловларида ютадиган бўлса, Европанинг ягони пул бирлиги – евродан воз кечмоқчи ва француз франкига қайтмоқчи.

Сиёсатчининг фикрича, евро пул бирлиги "давлатларни суверенитетидан маҳрум қилувчи ва халқларни ўзига қарам қилишга хизмат қилувчи сиёсий қурол" ҳисобланади.

Ле Пеннинг таъкидлашича, евроҳудуддан (евро пул бирлиги жорий қилинган ҳудуд) чиқишга фақат йирик компаниялар қарши чиқмоқдалар. "Танҳо йирик компаниялар евродан чиқишга қарши чиқмоқдалар, чунки ҳақиқатда танҳо улар ягона валюта фойдали бўлганлар ҳисобланадилар", деб айтган сиёсатчи Europe 1 радиостанцияси эфирида.

Италияда ҳам евродан воз кечиш ҳақида ўйланмоқда. Мисол учун, ўтган йилнинг ноябрида Италия парламенти қуйи палатаси раиси ўринбосари Луижи Ди Майо мамлакатда евродан воз кечиш бўйича референдум ўтказиш кераклигини айтганди.