Германия ТИВнинг собиқ раҳбари, социал-демократ Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатда 12 февраль куни ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонди.

Ушбу сиёсатчи номзоди учун 931 киши овоз берган. Федерал йиғилишда 1260 кишидан 1239 кишининг бюллетени ҳақиқий деб топилди. Биринчи турдаёқ сайланиш учун 631 кишининг овози кифоя қиларди.

Штайнмайер аввалдан сайловда ғолиб чиқиш учун асосий номзод ҳисобланаётганди. Мамлакат амалдаги президенти Йоахим Гаук ўтган йилнинг июнида ўз номзодини кейинги президентлик муддатига қўймаслигини маълум қилганди, у бу қарорни ёши билан боғлаган. Гаук 1940 йилда туғилган бўлиб, катта эҳтимол билан лавозимида қолиши мумкин эди.