ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқнинг ғарбидаги авиазарба вақтида яраланди, деб хабар бермоқдалар Alsumaria ва Alhurra телеканаллари. 

Ал-Бағдодийнинг яралангани ёки йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар аввал ҳам ОАВда кўплаб марта тарқаган, бироқ бу хабарлар ўз тасдиғини топмаганди.

Alhurra каналининг маълум қилишича, ал-Бағдодий 9 февралда Ал-Қаим шаҳрида уюштирилган авиаҳужумда яраланган. У бу ерга ИШИД етакчиларининг қурултойига келган бўлган. Авиазарба Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган.

Канал маълумотларига кўра, террорчилар етакчиси оғир жароҳат олиб, Сурияга даволаш учун етказилган. Авиазарба оқибатида бир қанча бошқа террорчилар йўқ қилинган.

Каналнинг таъкидлашича, бу маълумот Ироқ ички ишлар вазирлигининг разведка бўлимидан олинган.

Alsumaria телеканали версиясига кўра, ал-Бағдодийга зарба АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари томонидан 12 февралда берилган.