«Реал» Ла-Лиганинг 22-тури доирасида «Осасуна» меҳмони бўлди. Ўйиндаги эпизодлардан бири ўйин натижасини иккинчи планга чиқариб қўйди. 15-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Тано Боннин Иско билан тўқнашди ва даҳшатли жароҳат олди. У нотўғри ҳаракатланиш туфайли ўз оёғини синдириб олди.

Ушбу футболчи камида мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди.

26 ёшли доминиканлик футболчи Тано «Осасуна» сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда жамоаси сафида 12 учрашувда майдонга тушганди.

Бу ҳодиса Марселога шундай таъсир қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу куни «Барселона» футболчи Алейкс Видаль «Алавес»га қарши ўйинда оёғини синдириб олган ва 5 ой муддатга сафдан чиққанди.