Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Донбассдаги вазият юзасидан Украина ҳукумати вакилларини инсофга чақириш ҳаракатлари бефойда эканини айтди. 

"Биз "норманд формати"да учрашганимизда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин билан суҳбатлашганмиз. Тўрт томонлама форматдан ташқари, учрашувдаги иштирокчиларнинг бири билан учрашиш имкони мавжуд. Биз у билан шу масалани (Донбассдаги вазият) муҳокама қилганмиз. Иккаламиз ҳам мазкур муаммоларни енгиб ўтишни қўллаб-қувватлаганмиз", - деди Лавров НТВ телеканалидаги "Ҳафта якунлари" ("Итоги недели") кўрсатувига берган интервьюсида. 

Лавров "қўнғироқ қилиб, инсофга чақириш - вақтни зое кетказиш"га тенг эканини қўшимча қилди. 

"Украиналикларнинг (шу жумладан Климкин ҳам) ҳар куни омма олдида гапираётган гапларидан уларнинг русофобиялашувидан дарак беради. Улар доим нейтрал бўлишга ҳаракат қилган ЕХҲТ Махсус мониторинг миссиясининг ҳисоботига қарамай, ҳамма нарсага бизни, Донбассни айбдор қилиб кўрсатишда давом этишмоқда", - дея изоҳ берди вазир.