«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер клубнинг собиқ футболчи Иан Райтнинг ўзи ҳақида билдирган тахминларига муносабат билдириб ўтди. Райт 67 ёшли ушбу мутахассис мавсум якунида жамоадан кетмоқчилиги ҳақида айтиб ўтганди.

«Биз биргаликда кечки овқат қилдик, лекин фақат иккимиз эмасдик. Райт менинг дам олишимни истаётганини қадрлайман, лекин мен ҳали бунга тайёр эмасман. Эҳтимол ўша куни жуда эрта уйғонганим учун кун охирига бориб толиққан кўрингандирман.

Ҳозир мен фақат ишим ҳақида ўйлаяпман: жамоани ўйинларга тайёрлаш ва ўйинларда ғалаба қозониш.

Бу мамлакатни ва бу клубни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бу ерда 20 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келаётганим учун миннатдорчилик билдираман. Менинг ишим мухлисларимизни хурсанд қилиш, қачонки бундай бўлмай қолса, ўзимни айбдор сезаман. Шунинг учун биз ғалабалар қилишимиз керак», – дея Венгернинг сўзларини келтирган BBC.

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Венгер ҳақида сенсацион баёнот билан чиқиш қилди

 Венгер барчани ҳайрон қолдирмоқчи