8 февраль куни вафот этган ўзбекистонлик устоз сухандон Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув “Менинг юртим” телеканалида намойиш этилади. Бу ҳақида марҳуманинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги ўз саҳифасида хабар берган.

“Кўрсатувда энг самимий, юракдаги сўзлар айтилди. Кимлар билиб-билмаган фазилату хислатлари очилди”, дейилади хабарда. 

Маълумотга кўра, кўрсатув 12-13 февраль куни кечки пайт эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз: миллионларнинг севимли сухандони, сермаҳсул журналист, бағри кенг устоз Насиба Мақсудова кучли юрак хуружи оқибатида 8 февраль куни вафот этди.