«Ҳуқуқ ва адолат» партияси раҳбари Ярослав Качиньский «Польшага таҳдид Германиядан эмас, шарқдан келиши»ни англайди ва Берлин билан сиёсий жиҳатдан яқинлашишни истайди. Бу ҳақда Deutschlandfunk нашри ёзиб чиқди.

Нашрда қайд этилишича, Польша «Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ортидан Германиянинг қўлллаб-қувватловига эга бўлишни истайди». Шунингдек, мақолада АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп юритаётган сиёсат НАТО «рус агрессияси»нинг таҳдидидан кафолат бўлмаслигига олиб келиши ёзилган.

Ярослав Качиньский Германия канцлери Ангела Меркелни унинг Варшавага расмий ташрифи чоғида «қалин дўсти» каби кутиб олган.  Deutschlandfunk журналисти Сабина Адлернинг ёзишича, ҳолбуки, у яқин вақтга қадар ушбу сиёсатчининг асосий сиёсий рақиби ва танқидчиси сифатида чиқишлар қилар эди. 

«Польшалик сиёсатчи англадики, Польша учун хавф Германиядан эмас, шарқдан келади», — деган муаллиф.

Ўз навбатида, Берлин «Польшанинг ҳимояга муҳтожлиги»ни яхши билади, лекин Германия ҳукуматида бу фикр маъқулланмайди. Масалан, собиқ ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер НАТОнинг Польшадаги машғулотларини «қуролларни қуруқ жаранглатиш» сифатида баҳолаганди.

«Ҳозирда Качиньский Германияга душман сифатида эмас, иттифоқчи сифатида қарамоқда, бу давлат ёрдамида Польша хавфсизлиги таъминланиши мумкин. Поляклар АҚШга умид қилишмаяпти, Дональд Трамп «НАТО эскиргани» ва Америка бу ташкилотни қўлламаслигини маълум қилган. Варшава Трампнинг бундай позициясидан ташвишга тушган, ахир Польша «нацистларнинг ҳужумидан кейин «СССР ҳужумига ҳам йўлиққанди», дея ёзади Адлер.
 
«Украинадаги уруш Польша ва Болтиқ бўйи давлатлари учун «Россиянинг ҳаракатларини олдиндан билиб бўлмаслиги ва бу давлат ўз қўшниларига ҳужум қилишдан қайтмаслигигни кўрсатди. Польшада ва Болтиқбўйидагилар энди ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаши зарурлигини англашди», — дейилган Deutschlandfunk мақоласида.