АҚШ президенти маъмурияти КХДР яна бир бор баллистик ракета учирганига жавобан тўла спектрда жавоб чоралари қўллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Америка томони Пхеньян билан муносабатларда янги санкциялар қўлламоқчи, шунингдек, Корея яриморолидаги америкалик ҳарбийлар сони оширилади.

Оқ уйдагилар КХДРнинг АҚШга Дональд Трамп янги президент бўлишидан кейинги баёнотларини «иғвогарона» деб атаган.

«Бу сюрприз бўлгани йўқ. Шимол корейслари раҳбари [Ким Чен Ин - таҳр.] бундай вазиятларда эътиборни ўзига қаратишни хуш кўради», — деган америкаликлар президенти маъмуриятининг номи ошкор этилмаган аъзоси.

Бундан ташқари, Оқ уйда КХДРни қўллаб турган Хитойга босим ўтказиш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, Трамп «Пекин бу борада тегишли ишлар амалга оширмаётгани»ни қайд этиб ўтган.

Бундан олдинроқ, Жанубий Корея ва Япония КХДРнинг яна бир бор баллистик ракета учиришини қоралаб чиққани, жанубликлар Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказгани ҳақида хабарлар берилганди.

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди