Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси вакилига иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ракета маҳаллий вақт билан соат 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55) учирилган. 

Жанубий Корея томонининг айтишича, ракета Шимолий Кореянинг Пхёнан-Пукто вилоятидан учирилган. Ракета 500 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.

"Ҳарбийлар бу ракета ўрта масофаларга мўлжалланган "Мусудан" ёки кичик масофаларга мўлжалланган "Нодон" туридаги ракеталардан қайси бири бўлганини аниқлашмоқда", деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, "Мусудан" ракетасининг тахминий учиш узоқлиги 3 минг км ни ташкил қилади.