Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 3-8 даража совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.