Йель университети маъмурияти яқин вақт ичида Калхун коллежини қайта номлаши ҳақида эълон қилди. Бунга фаоллар ва талабаларнинг норозилик намойишлари сабаб бўлди. Ўқув муассасаси АҚШ вице-президенти Жон Калхун шарафига номланган, у эса қулдорлик сиёсатини сақлаб қолиш тарафдорларидан бири бўлган. TJ шу мавзуда мақола тақдим этди. 

Университет президенти Питер Сэловининг сўзларига кўра, қулликни тарғиб қилган сиёсатчи нуфузи Йель даражасига тўғри келмайди. Эндиликда коллеж университетни тугаллаган ва дастурий тил учун биринчи компиляторни ёзган америкалик контр-адмирал Грейс Ҳоппер шарафига номланадиган бўлди. 

Бироқ маъмуриятда университет ҳудудидаги ёзувлар ўзгармаслиги ва талабалар коллежни эски ном билан ҳам чақиришлари мумкинлиги қўшимча қилинди.