Американинг таниқли MotorWeek тележурнали Best Family Sedan номинацияси бўйича Choice Award 2017 совриндорини эълон қилди. 

MotorWeek янги енгил машиналар, йўлтанламаслар ва юк автомобилларни: инновация, бошланғич нархи, эгалик қилиш қиймати ва ишончлилиги бўйича баҳолайди. Шундай қилиб, Ford Fusion (Европада Mondeo) модели оила аъзолари билан биргаликда фойдаланиш учун энг яхши седан сифатида топилди.

Таъкидланишича, Ford Fusion Америкадаги мослашувчан круиз-назорати ва пиёдаларни аниқлаш тизимига эга бўлган илк седан ҳисобланади. Бу эса, пассив ва фаол хавфсизлик учун жавоб берадиган 20та опциядан иккисидир. MotorWeek экспертларига кўра, Fusion, шунингдек, гибрид ва Sport намуналарига ҳам эгадир.

АҚШда энг яхши оилавий седан харидорларига бир неча моторлардан бирини танлаш имконияти тақдим этилади. Motorweek тележурнали эса, бу борада ҳам ўз танловини маълум қилди. Унга биноан, 2,7 литрли V6 EcoBoost двигатели ва барча ғилдиракларни етакчига айлантирувчи узатмалар қутиси энг яхшиларидир. 

Эслатиб ўтамиз, янги Ford Fusion седани АҚШда бир йилдан кўпроқ вақт аввал тақдим қилинган эди.